Шрифт ўлчами
Кўриниш
Йўловчига чиптада кўрсатилган жойнинг тақдим этилмаслиги оқибатлари:
- чиптага биноан йўловчига жой тақдим қилинмаса, ташувчи уни бошқа вагондан жой билан таъминлаши шарт;
- агар йўловчига юқорироқ тоифадаги жой берилса, қўшимча ҳақ ундирилмайди;
- йўловчига сотиб олган чиптадан паст тоифадаги жой берилса, унга чипталарнинг қийматидаги фарқ қайтарилади;
- йўловчи таклиф этилган жойни алмаштиришни рад этса, ташувчи чиптанинг тўлиқ қийматини қайтаради;
- поездда жой бериш имконияти бўлмаганда, ташувчи йўловчи талабига биноан бошқа поезддаги мос жойни тақдим қилади ва чиптани қайта расмийлаштиради;
Чипта учун тўланган пулларни қайтариш:
- йўловчи поездни касаллиги туфайли тарк этганда, поездда юришини тўхтатган станцияда далолатнома тузилади. Йўловчи талабига биноан, плацкарта қиймати ва йўловчи босиб ўтган масофа қиймати айирилиб, чипталар учун пуллар қайтарилади;
- йўловчининг поездда юришни рад этишига поезд ҳаракатидаги узилиш сабаб бўлса, станция йўловчи босиб ўтмаган масофа учун барча чипталарга пулларни қайтаради;
- йўловчи поездга касаллик ёки бахтсиз ҳодиса оқибатида кечикканда, йўловчига поезд жўнаган вақтдан бошлаб 3 суткада чиптанинг тўлиқ қиймати тўлаб берилади.