
Доимий ёки мунтазам парвариш, маиший ёрдам ва ижтимоий хизматларга муҳтож бўлган:
Ўзгалар парваришига муҳтож шахс — соғлиғи ва кундалик ҳаётдаги имкониятлари сабабли бошқа шахснинг ёрдамига ҳамда ижтимоий хизматларга эҳтиёж сезадиган кекса ёки ногиронлиги бўлган шахс.
Бундай шахс:
Мурожаат «Ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида рўйхатга олинади ва бир иш кунида уни ўрганувчи ижтимоий ходим белгиланади. Мурожаатни қонуний вакил бўлмаган шахс берса, кўрилган чоралар ҳақида унга беш иш куни ичида хабар қилинади.
Баҳолашни:
Гуруҳ шахснинг соғлиғи, кундалик фаолияти, ўзгалар парваришига эҳтиёжи, уй-жой шароити, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояга бўлган эҳтиёжини ўрганади.
Мультидисциплинар гуруҳ — шахснинг тиббий, ижтимоий ва маиший эҳтиёжларини биргаликда баҳолайдиган турли соҳа вакилларидан иборат гуруҳ.
Мультидисциплинар гуруҳ хулосаси асосида «Инсон» маркази директори:
Қарор ва режа электрон тизимда расмийлаштирилади. Шахсга натижа СМС орқали хабар қилинади ёки ҳужжат нусхаси ижтимоий ходим томонидан етказилади.
Индивидуал режага шахснинг эҳтиёжига қараб:
Индивидуал ижтимоий хизматлар режаси — шахснинг аниқ эҳтиёжларидан келиб чиқиб, унга кўрсатиладиган хизматлар, масъул ташкилотлар ва амалга ошириш чораларини белгилайдиган ҳужжат.
Шахс индивидуал режадаги барча ёки айрим хизматлардан воз кечиш ҳуқуқига эга. Хизматларнинг натижаси мониторинг қилинади ва эҳтиёж ўзгарса, режа қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Қарор, ҳаракат ёки ҳаракатсизликдан норози шахс Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг юқори турувчи бўлинмасига ёки маъмурий судга шикоят қилиши мумкин.