Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ, тиббий хулоса асосида ҳомиладор аёлнинг:
Бунда аёлнинг аввалги иши бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланади. Нормаларни камайтириш ёки вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддати тиббий хулосада белгиланади.
Ҳомиладор аёлга мос иш бериш масаласи ҳал этилгунига қадар у ишдан озод қилиниши керак.
Ушбу даврда бошқа иш ажратилмаганлиги сабабли қолдирилган барча иш кунлари учун аёлнинг ўртача иш ҳақи сақланади.
Иш берувчи мос ишни дарҳол тақдим эта олмагани учун ҳомиладор аёл иш ҳақидан маҳрум қилинмайди.
Икки ёшга тўлмаган болани парваришлаётган ота-онадан бири ёки васий аввалги ишини бажара олмаса, ўз аризасига кўра бола икки ёшга тўлгунига қадар бошқа ишга ўтказилади.
Бунда:
Ушбу кафолат фақат онага эмас, болани парваришлаётган ота ёки васийга ҳам татбиқ этилади.
Иш берувчида ходимга мос бошқа иш мавжуд бўлмаса, унга қонунчиликда белгиланган тартибда бола парвариши бўйича нафақа тўланади.
Якка тартибдаги меҳнат низоси келиб чиқса, ходимни бошқа ишга ўтказиш имкони бўлмаганлигини исботлаш вазифаси иш берувчи зиммасига юкланади.