Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 73112 марта ўқилди

Тенг ҳуқуқлиликнинг конституциявий кафолати

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидир. Давлат жамият ва давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида уларнинг тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлайди.

«Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонун сиёсат, иқтисодиёт, меҳнат, таълим, илм-фан, маданият, соғлиқни сақлаш ва оилавий муносабатларда тенгликни таъминлашнинг асосий қоидаларини белгилайди.

Гендер — хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги муносабатларнинг жамият ҳаётининг барча соҳаларида намоён бўладиган ижтимоий жиҳатидир.

Жинс бўйича камситиш

Бевосита камситиш жинси, оилавий ҳолати, ҳомиладорлиги ёки оилавий мажбуриятлари сабабли шахснинг ҳуқуқларини чеклашни, шу жумладан шаҳвоний шилқимлик ва тенг меҳнат учун ҳар хил ҳақ тўлашни қамраб олади.

Билвосита камситиш ташқи кўринишидан барча учун бир хил бўлган талаб, мезон ёки шартнинг муайян жинсдаги шахсларни ноқулайроқ ҳолатга тушириши билан ифодаланади.

Қуйидагилар жинс бўйича камситиш ҳисобланмайди:

  • бола туғиш ва она сути билан озиқлантириш билан боғлиқ фарқларни белгилаш;
  • қонунда белгиланган тартибда муддатли ҳарбий хизматга чақириш;
  • гендер тенглигини таъминлашга қаратилган вақтинчалик махсус чоралар;
  • репродуктив саломатликни муҳофаза қилишга оид чоралар;
  • муайян вазифани фақат маълум жинсдаги шахс бажара олишига асосланган касбий талаблар;
  • қамоқда сақлаш ва жазони ижро этиш шароитларидаги қонуний фарқлар.

Муҳим: ҳомиладорлик, фарзандлар мавжудлиги ёки оилавий мажбуриятлар шахснинг ҳуқуқларини чеклаш учун мустақил асос бўла олмайди.

Асосий кафолатлар

Давлат хизматига қабул қилиш, кадрлар захирасини шакллантириш ва лавозим бўйича кўтаришда тенглик малака ва касбий тайёргарлик асосида таъминланади.

Меҳнат муносабатларида иш берувчилар:

  • ишга қабул қилиш ва хизмат бўйича кўтаришда тенг имконият яратиши;
  • тенг қийматли меҳнат учун тенг ҳақ тўлаши;
  • жинс бўйича камситишга йўл қўймаслиги;
  • оилавий мажбуриятларни бажариш учун қонундаги кафолатларни таъминлаши шарт.

Ота ҳам, она ҳам бола туғилиши муносабати билан қонунда белгиланган таътиллардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Болани парваришлаш таътили ота-она ўртасида тақсимланиши мумкин.

Гендер статистикаси хотин-қизлар ва эркакларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ҳақида жинслар бўйича алоҳида маълумотларни қамраб олади. Давлат органлари ва ташкилотларида қонунчилик талабларига риоя этилиши гендерга оид аудит орқали ҳам баҳоланади.

Камситиш устидан шикоят қилиш

Ўзини жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситишга дучор бўлган деб ҳисоблаган шахс ваколатли давлат органларига ёки судга мурожаат қилиши мумкин.

Жинс бўйича камситишга дучор бўлган шахсдан бундай мурожаат бўйича давлат божи ундирилмайди.

Шаблон ва шакллар намуналари

Гендер тенглиги: ғоядан қонунга қадар

Chat