Эҳтиёжманд оиладаги хотин-қиз тавсиянома олиш учун доимий ёки вақтинча турган жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимига электрон шаклда мурожаат қилади.
Мурожаатлар ҳар йили:
Тавсиянома ишчи гуруҳнинг якуний баённомаси ва туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими буйруғи асосида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан электрон шаклда берилади.
Тавсиянома расмийлаштирилган санадан бошлаб бир йил амал қилади ва хотин-қизга қўшимча тўрт фоизли давлат гранти доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқини беради.
Тавсиянома ўқишга автоматик қабул қилиниши ёки грант ажратилишини кафолатламайди. Талабгор кириш имтиҳонларида қатнашади ва белгиланган квота доирасида танловдан ўтади.
Имтиёз абитуриент рўйхатдан ўтишда танлаган биринчи таълим йўналишига нисбатан қўлланади. У иккинчи ёки кейинги олий маълумот олиш учун татбиқ этилмайди.
Мазкур тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 402-сон қарори билан белгиланган.