Апостиль — Ўзбекистонда расмийлаштирилган ҳужжатдан Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Гаага конвенцияси қатнашчиси бўлган бошқа давлатда фойдаланиш имконини берувчи махсус штамп.
Апостиль билан:
Апостиль ҳужжатда баён этилган маълумотларнинг тўғрилигини ёки ҳужжат мазмунини эмас, унинг имзоси, муҳри ва мансабдор шахс ваколатини тасдиқлайди.
Апостилга қўйилган имзо қўшимча тасдиқлашни талаб қилмайди. Агар ҳужжатдан фойдаланиладиган давлат Гаага конвенцияси қатнашчиси бўлмаса, ҳужжатни консуллик легализациясидан ўтказиш талаб этилиши мумкин.
Апостиль ҳужжатни берган органга қараб қуйидагилар томонидан қўйилади:
Апостиль қуйидагиларга қўйилмайди:
Ҳужжатни топширишдан олдин ундан фойдаланиладиган давлат апостилни қабул қилиши ва ҳужжат учун таржима талаб этилиши ёки этилмаслигини аниқлаштириш зарур.
Апостиль анъанавий ёки электрон шаклда қўйилади.
Анъанавий тартибда мурожаат этувчи ёки унинг ишончнома асосидаги вакили ҳужжат турига мувофиқ ваколатли органга бевосита мурожаат қилади.
Электрон тартибда:
ЯИДХП орқали юборилган сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди. Порталда муваффақиятли авторизациядан ўтиш сўровномани ариза берувчининг шахсан юборганини тасдиқлайди.
Сўровномага хорижда фойдаланиладиган расмий ҳужжат ёки расмий бўлмаган ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхаси илова қилинади.
Тақдим этиладиган ҳужжатда:
Имзо ҳамда муҳр ва штамп босма излари аниқ ва ўқиладиган бўлиши шарт. Ҳужжатда тузатиш ёки қўшимча ёзув бўлса, у ҳужжатни имзолаган шахс томонидан тегишли тартибда қайд этилиши лозим.
Агар қабул қилувчи давлат ҳужжат таржимасини талаб қилса, ҳужжат аввал тегишли давлат тилига ёки инглиз тилига таржима қилинади, таржимоннинг имзоси нотариус томонидан тасдиқланади, шундан кейин ҳужжат ва унинг тасдиқланган таржимасига апостиль қўйилади.
Ваколатли органга анъанавий тартибда мурожаат қилинганда сўровномани кўриб чиқиш учун:
Электрон апостиль учун Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда — БҲМнинг 20 фоизи, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ушбу йиғимнинг 90 фоизи, яъни БҲМнинг 18 фоизи ундирилади.
Айни бир ишга тегишли ҳужжатлар тўпламига апостиль қўйилганда йиғим ҳар бир ҳужжат учун эмас, бутун ҳужжатлар тўплами учун ундирилади.
Апостиль қўйиш учун мурожаат қилган давлат органлари ва ташкилотлари йиғим тўлашдан озод қилинади. Расмий мурожаатдан кейин тўланган йиғим қайтарилмайди.
Сўровнома расмий ҳужжат тақдим этилган кундан бошлаб 2 иш куни ичида кўриб чиқилади.
Агар мансабдор шахснинг имзо намунаси, унинг ваколати ёки ташкилот муҳрининг намунасини қўшимча текшириш талаб этилса, кўриб чиқиш муддати 10 иш кунигача узайтирилиши мумкин. Муддат узайтирилганда мурожаат этувчи бу ҳақда хабардор қилинади.
Қуйидаги ҳолатларда апостиль қўйиш рад этилади:
Рад этиш сабаблари кўрсатилган билдиришнома мурожаат этувчига юборилади. Камчиликларни бартараф этиб, 30 календарь кун ичида қайта мурожаат қилиш мумкин. Сўровномани белгиланган муддатда такроран кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.