Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 16832 марта ўқилди

Давлат хизматига тенг кириш

«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонун давлат фуқаролик хизматига кириш, хизматни ўташ ва лавозимда кўтарилишнинг ягона қоидаларини белгилайди.

Хотин-қизлар ва эркаклар давлат органларидаги лавозимларга касбий билим, малака, иш тажрибаси ва танлов натижалари асосида тенг даъвогар бўлиши мумкин.

Давлат органида ишга қабул қилиш ёки лавозимда кўтаришда шахснинг жинси эмас, унинг касбий ва малакавий хусусиятлари асосий мезон бўлиши керак.

Гендер стратегиясидаги вазифалар

Гендер стратегияси давлат хизмати соҳасида:

  • раҳбарлик лавозимларига очиқ танлов механизмларини ривожлантириш;
  • хотин-қизларнинг раҳбарлик лавозимларидаги иштирокини ошириш;
  • халқаро ташкилотлар ва тадбирларда давлат номидан вакиллик қилиш имкониятларини кенгайтириш;
  • лавозимда ўсиш учун тенг шароит яратиш;
  • кадрлар таркибини жинслар кесимида таҳлил қилиш;
  • давлат органларида гендерга оид аудит ўтказишни назарда тутади.

Гендерга оид аудит

«Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонунда гендерга оид аудит давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида, шу жумладан кадрлар сиёсатида тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар талабларига риоя этилишини баҳолаш воситаси сифатида белгиланган.

Аудит ишга қабул қилиш, меҳнат шароитлари, иш ҳақи, малака ошириш, раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш ва хизматда ўсиш жараёнларини қамраб олиши мумкин.

2026 йилдаги вазифалар

2026 йилги комплекс чора-тадбирлар дастури маълумотларига кўра, миллий кадрлар захирасидаги хотин-қизлар сони 1 267 нафарга етиб, умумий захиранинг 27 фоизини ташкил этган.

Дастурда хотин-қизларнинг сиёсий ва бошқарув жараёнларидаги иштирокини ошириш, раҳбарлик салоҳиятини ривожлантириш ва гендер стереотипларини бартараф этиш чоралари белгиланган.

Chat