Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 20961 марта ўқилди

Гуруҳга аъзо бўлиш

«Тўмарис издошлари» гуруҳига хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашиш истагини билдирган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар кўнгилли асосда қабул қилинади.

Номзод туман (шаҳар) ички ишлар органи ёки туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи номига ариза беради.

Ҳар бир туман ва шаҳарда 2 нафардан, криминоген вазияти оғир ҳудудларда эса 3 нафардан аъзо белгиланади.

Асосий вазифалар

Гуруҳ аъзолари:

  • хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тадбирларида қатнашади;
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикасига кўмаклашади;
  • хотин-қизлар муаммоларини ўрганишда иштирок этади;
  • таълим муассасаларидаги қизларга салбий таъсир кўрсатаётган ҳолатларни аниқлашга ёрдам беради.

Фаолият бир йилда жами 360 соат, бир кунда эса 3 соатдан кўп бўлмаган вақт давомида амалга оширилади ва ўқиш ёки иш жараёнига салбий таъсир қилмаслиги керак.

Гуруҳ аъзоси ички ишлар органи ходими ҳисобланмайди. У ўзини ҳуқуқ-тартибот органи ходими деб таништириши, махсус восита ёки ўқотар қуролдан фойдаланиши мумкин эмас.

Муносиб ҳисса қўшган аъзога Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғининг тавсияномаси берилиши мумкин. Номзод саралашнинг барча босқичларидан муваффақиятли ўтгач, белгиланган квота доирасида якка тартибдаги суҳбатсиз ёки тест синовларисиз ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлади.

Тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 21-сон қарори билан белгиланган.

Chat