
Банк сири банк томонидан муҳофаза қилинадиган, жумладан:
Бундай маълумотни хизмат вазифаси туфайли билган шахс уни қонунга хилоф равишда ошкор қилиши ёки шахсий мақсадда ишлатиши мумкин эмас.
Банк сирини ташкил этувчи маълумот, аввало, мижознинг ўзига, унинг вакилига ёки ваколат берилган шахсга тақдим этилиши мумкин. Бошқа шахслар ва давлат органларига эса фақат қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган асос ва тартибда берилади.
Масалан, қонунда белгиланган ҳолатларда маълумотлар:
Фуқаро вафот этганда банк сирига оид маълумотлар қонунда белгиланган тартибда меросхўрлар, васиятномада кўрсатилган шахслар ва васиятномани ижро этувчига берилиши мумкин. Нотариал ва консуллик муассасалари ҳам мерос таркиби ва жойлашган жойини аниқлаш учун зарур маълумотларни олиш ҳуқуқига эга.
Тегишли мурожаат қонун талабларига мос бўлмаса, банк камчиликлар ва етишмаётган ҳужжатлар ҳақида ариза берувчини 5 иш куни ичида хабардор қилади.
Ҳужжатлар тўғри тақдим этилганда эса банк тегишли ахборот ва ҳужжатларни 5 иш куни ичида ҳимояланган тартибда тақдим этиши шарт.
Агар банк сирини ташкил этувчи маълумотни бериш ҳақидаги талаб «Банк сири тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқ бўлмаса, банк маълумот беришни рад қилиши шарт.
Банкнинг маълумот беришни рад этганлиги устидан судга шикоят қилиш мумкин.
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳам банк сирига оид маълумотларни умумий асосда хоҳлаган пайт сўраб олиш ҳуқуқига эга эмас. Бундай ҳуқуқ фақат Қонунда махсус кўрсатилган ҳолларда мавжуд.
Ҳа. Банк операциялари ва омонатларга оид сирни ҳамда қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа маълумотларни қонунга хилоф ошкор қилганлик учун маъмурий ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа жавобгарлик келиб чиқиши мумкин.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда бундай маълумотларни ошкор қилиш учун фуқароларга 0,5 БҲМдан 2 БҲМгача, мансабдор шахсларга эса 2 БҲМдан 5 БҲМгача жарима белгиланган.
Эслатма: банк сири мутлақ равишда ҳеч кимга берилмайдиган маълумот эмас. Лекин ҳар қандай давлат органи ёки учинчи шахс уни фақат қонунда аниқ белгиланган асос, доира ва тартибда олиши мумкин.