Кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларига умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли яшаш учун мўлжалланмаган ертўла умумий мол-мулк ҳисобланади.
Ертўла ёки унинг бир қисмини ижарага ёхуд текин фойдаланишга бериш фақат жойлар мулкдорлари умумий йиғилишининг қарори асосида амалга оширилади.
Бунда фойдаланишга берилаётган умумий мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар жойлар мулкдорлари номига давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиши шарт.
Жисмоний ёки юридик шахс ертўладан фойдаланиш учун кўп квартирали уйни бошқариш органига ёзма мурожаат қилади. Мурожаатда:
Бошқариш органи мурожаатни олганидан кейин 3 кундан кечиктирмай умумий йиғилиш чақириш чораларини кўради. Мулкдорлар йиғилиш ҳақида камида 10 кун олдин хабардор қилинади.
Йиғилиш ваколатли бўлиши учун барча мулкдорлар ёки улар вакилларининг 50 фоизидан кўпроғи иштирок этиши керак. Қарор ҳозир бўлганларнинг 50 фоизидан кўпроғи ёқлаб овоз берганда қабул қилинади.
Қарор қабул қилинганидан кейин бошқариш органи 5 иш кунидан кечиктирмай ертўладан фойдаланувчи билан ижара ёки текин фойдаланиш шартномасини тузиш чорасини кўради.
Шартнома солиқ органларининг электрон тизимида ҳисобга қўйилади. Мурожаат, умумий йиғилиш баённомаси, фаолият тури, майдон ва ижара тўловлари ҳақидаги маълумотлар «Менинг уйим» биллинг тизимига киритилади.
Ижарадан тушган маблағлар кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулкини сақлашга йўналтирилади.
Белгиланган хавфсизлик талабларига риоя қилинганда ертўлада савдо, маиший хизмат, офис, банк, почта, компьютер, таржима, дизайн, спорт ва низомда белгиланган бошқа фаолиятларни амалга ошириш мумкин.
Ертўлада қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
Ертўладан фойдаланиш аҳолининг хавфсиз ва қулай яшашига салбий таъсир кўрсатмаслиги ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларига хизмат кўрсатиш имкониятини чекламаслиги керак.
Ертўлада таянч ёки таянч бўлмаган деворларни ўзбошимчалик билан бузиш, кавлаш ёки муҳандислик коммуникацияларининг схемасини ўзгартириш тақиқланади.
Енгил материаллардан ораёпма девор ўрнатишга фақат:
Ўзбошимчалик билан ўзгартирилган ертўла назорат органининг кўрсатмасига мувофиқ аввалги ҳолатига қайтарилиши, етказилган зарар эса суд қарори асосида қопланиши мумкин.