Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Айрим транспортларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси вақтинча талаб этилмайди

  • 12.05.2023
  • 650 марта ўқилди

Товарларни етказиб бериш хизматларини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–153-сон, 11.05.2023 й.) қабул қилинди 

Қарорга кўра, қуйидагиларни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши шартлиги тўғрисидаги талаб 2024 йил 1 январгача тўхтатиб турилади: 

  • энг юқори конструктив тезлиги соатига 50 километрдан, иш ҳажми 50 см кубдан ошмайдиган ички ёнув двигателига эга бўлган ёки номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттдан ортиқ ва 4 киловаттдан кам бўлган электр двигателли икки ёки уч ғилдиракли транспорт воситаларини;
  • шу жумладан худди шундай тавсифларга эга бўлган мопед, квадрицикл (квадроцикл), трицикл, скутер ҳамда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланишга мослаштирилган бошқа механик мосламаларни.

Бунда, ушбу транспорт воситаларида ҳаракатланаётган шахслар мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари зарур.

Шунингдек, буюртма асосида товарларни етказиб бериш (юк ташиш бундан мустасно) ўзини ўзи банд қилиш фаолият турига киритилди (илгари шахсий транспортдан фойдаланиб, жисмоний шахсларга товарларни етказиб бериш ўзини ўзи банд қилиш фаолият тури ҳисобланган).

Chat