Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Буюк Британия парламенти Жамоатлар палатасининг Халқаро муносабатлар қўмитаси раиси Aлисия Кёрнс бошчилигидаги делегация аъзолари “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилотига ташриф буюрди

  • 17.05.2023
  • 627 марта ўқилди

Буюк Британия парламенти Жамоатлар палатасининг Халқаро муносабатлар қўмитаси раиси Aлисия Кёрнс бошчилигидаги делегация аъзолари “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилотига ташриф буюрди.

Ташриф давомида “Мадад” ННТ раҳбари Т.Турсунов, меҳмонларни ташриф билан самимий қутлаб, ташкилот томонидан жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш ҳамда аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.

Жумладан, ташкилотнинг давлат органлари, нодавлат ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги, фуқароларнинг офлайн ва онлайн мурожаатлари билан ишлаш тартиб-таомиллари, давлат ижтимоий буюртмаси ва грант маблағларини жалб қилиш каби масалалар юзасидан маълумот бериб ўтди. 

Учрашув доирасида Буюк Британия парламенти вакиллари “Мадад” ННТнинг Тошкент шаҳар Чилонзор туман ҳуқуқий маслаҳат бюросида бўлишиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишишди.

Chat