Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди 2023 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

  • 18.05.2023
  • 732 марта ўқилди

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди

2023 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

 

Давлат органлари фаолиятининг устувор йўналишлари, Буюртмачи давлат органи  Ажратилган  маблағ.
  давлат ижтимоий буюртмасининг мақсад ва вазифалари    млн  сўм
1.              Устувор йўналиш: Аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, баркамол шахсни тарбиялашда китобхонлик маданиятини ошириш. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги АОКА 1 300,0
  Мақсад: Болалар ва ўсмирлар адабиётини ривожлантириш, ўқувчи-ёшлар ўртасида китобхонлик даражасини янада ошириш, уларни ушбу йўналишдаги ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналари билан яқиндан таништириш, шунингдек, адабиётларни нашр этишга тайёрлаш, электрон шаклини ахборот-кутубхона муассасаларига тақдим этиш. Республика миқёсида “Китобсевар миллат” ойликларини ўтказиш.    
  Вазифалар: Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрида ҳамда ахборот-кутубхона марказларида тасдиқланган режа-жадвал асосида 200 дан ортиқ манзилда “Китобсевар миллат” ойликларини ўтказиш. Болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган 10 номдан кам бўлмаган китобларни нашрга тайёрлаш, шунингдек, ўзбек адабиётининг энг яхши намуналарини ҳамда муаллифлик ҳуқуқлари бутунжаҳон маданий меросига айланган жаҳон адабиётининг сара намуналарини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш. Танланган ўзбек адабиёти намуналари сўнгги 5 йил давомида яратилган ва шу кунга қадар нашр этилмаган бўлиши, ўқувчиларнинг ёш тоифалари инобатга олиниши лозим. Мутолаа маданиятини янада ривожлантириш бўйича фаолият олиб бораётган, шунингдек, ушбу йўналишдаги контентларни тайёрлаш ва ёритишда фаол иштирок этган ЭОАВ ҳамда блогерларни моддий рағбатлантиришга қаратилган танлов ўтказиш.    
2.              Устувор йўналиш: Аҳолини тоза ва сифатли ичимлик сув билан таъминлаш, фуқаролар учун муносиб турмуш шароитларини яратиш. Қурилиш ва 4 200,00
  Мақсад:  Ҳудудларда сув ва санитария хизматларининг қамрови, сифати ҳамда самарадорлигини ошириш. ННТларни сув секторини ривожлантиришда иштирок этишга имкон бериш ҳамда  аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш имкониятларини мустаҳкамлаш.  уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги  
  Вазифалар: Ижтимоий буюртма асосида Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги “Ифтихор” МФЙда ичимлик сув таъминоти тизимини яхшилаш учун 1 та сув иншоотини қуриш ва 10,6 км янги сув тармоқларини тортиш. Сурхондарё вилояти Денов туманидаги “Оқтом” МФЙда ичимлик сув таъминоти тизимини яхшилаш учун 1 та сув иншоотини қуриш ва 5,1 км янги сув тармоқларини тортиш.    
3.              Устувор йўналиш: Амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг асл мазмуни ва моҳияти ҳақида холис хабарларни аҳолининг барча қатламларига ҳамда дунё ҳамжамиятига сифатли етказиш. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги 700
  Мақсад:  Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотларни, жамиятимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ўзгаришлар ва янгиланишларни тезкор ёритиш.    
  Вазифалар:  70 нафар журналистнинг ўқувини ташкил қилиш, уларни профессионал кадр сифатида малакасини ошириш, холис ва тўғри ахборотларни тарқатишга кўмаклашиш. “Замонамиз қаҳрамонлари” мақолалар танловини ўтказиш. Манипулятив усуллар, фейкларни аниқлаш, медиа саводхонлик, тўғри ва нотўғри маълумотларни фарқлашга оид туркум 10 дона видеоролик тайёрлаш. 20 нафар Миллий агентликнинг мухбир ва фотомухбирлари учун хорижий экспертлар иштирокида ўқувларни ташкил этиш. Жамиятимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ўзгаришлар ва янгиланишлар бўйича 100 дан ортиқ мақолаларни 9 тилда жаҳон ҳамжамиятига етказиш.    
4.              Устувор йўналиш: Сепаратизм ва мутаассиблик ғоялари таъсирига тушиб қолган шахсларни, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни соғлом ҳаётга қайтариш. Дин ишлари бўйича қўмита 1 500,0
  Мақсад: Жамиятда тинчлик ва тотувлик ҳамда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини янада мустаҳкамлаш борасида маърифий-тарбиявий ишларни ахборот коммуникация технология имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда амалга ошириш. Миллатлараро ҳамда конфессиялараро тотувликни таъминлашда ННТлар билан ҳамкорлик қилиш.    
  Вазифалар: Фаол миссионерлик ҳолатлари кузатилаётган ҳудудларда видеоролик, тақдимот ва буклетлар кўринишдаги маълумотларни интернет ва ижтимоий тармоқларда, шу жумладан машҳур маҳаллий вайнерлар ва блогерлар каналларида тарқатиш. Шунингдек, фаол миссионерлик кузатилаётган жойларда намойиш қилиш орқали тарғибот-ташвиқот ишларини жадаллаштириш. Миссионерлик ва прозелитизмнинг мамлакатимизда тақиқлангани ва унинг салбий оқибатлари ҳақида 12 та 5-10 минутлик видеоролик ва 100 та видео материал, маърифий-тарбиявий ишлар бўйича 15 та учрашув ҳамда 35 та тарғибот тадбирини ташкил этиш.    
5.              Устувор йўналиш: Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчиларини касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда келажакда эгаллайдиган касблари бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари учун кенг шарт-шароитлар яратиш. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги  500
  Мақсад: Ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида илғор миллий ва хорижий тажрибалар асосида касбга ўргатишнинг замонавий усулларидан самарали фойдаланиш орқали ўқувчиларда касб турлари бўйича меҳнат малакаларини шакллантириш. Мактаб интернатининг касбга йўналтириш хонасини моддий техника билан жиҳозлаш. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар билан шуғулланувчи педагог ходимларига технология фани дарслигидаги ўқув мавзулар юзасидан методик қўлланма ишлаб чиқиш.    
  Вазифалар: Тошкент шаҳар, Яшнобод туманидаги 103- сонли мактаб-интернатининг касбхонасини моддий базасини мустаҳкамлаш. Мактаб интернатидаги 283 та тарбияланувчиларга,93 та меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига 11 та касб йўналиши бўйича кўникма беришга шароит яратиш. Ўғил болаларни касбга тайёрлаш мақсадида касб хонаси учун 71 дона дастгоҳ ва асбоб ускуналар, қиз болаларни касб хонаси учун 35 дона касбга ўргатиш жиҳозлари билан таъминлаш. Касбга тайёрловчи педагог ходимларга технология фани дарслигининг ўқув мавзулар юзасидан методик қўлланма ишлаб чиқиш.    
6.              Устувор йўналиш: Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларининг кафолатларини мустаҳкамлаш, жамият ҳаётининг барча соҳаларида иштирок этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш. Бухоро вилоят ҳокимлиги 1 400,0
  Мақсад: Шофиркон туманидаги 360 нафар кўзи ожиз фуқаронинг ижтимоий, иқтисодий аҳволини яхшилаш. Уларнинг бандлигини таъминлаш. Кўзи ожизлар учун ишлаш ва маданий ҳордиқ чиқариши  учун қулай шарт-шароитлар яратиш, маънавий ва ҳуқуқий онгини такомиллаштириш.     
  Вазифалар: Кўзи ожизлар жамиятига қарашли ер майдон (0,21 га) 15х30 ҳажмида жойлашган авария ҳолатидаги ишлаб чиқариш цехини қайтадан қуриш, жиҳозлаш ва иш фаолияти учун тайёр ҳолатга келтириш. 100 нафар янги иш ўрни яратиш орқали кўзи ожиз шахсларни ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш. Асосий бино билан бир қаторда тайёрланган маҳсулотлар савдосини йўлга қўйиш учун 1 та савдо дўкони қуриш, аҳоли ва ишчиларни маданий ҳордиқ чиқариши учун шароит яратиш мақсадида 1 та кутубхона ва 1 та маданий марказ қуриш, жиҳозлаш.    
7.              Устувор йўналиш: Марказлашган ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ичимлик суви етиб бормаган ҳудудларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш. Самарқанд вилоят ҳокимлиги 4 500,0
  Мақсад: Самарқанд вилояти Нарпай тумани “Муқумий” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолини тўлиқ марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш. Тоза ичимлик сувидан фойдаланиш маданиятини аҳоли ўртасида тарғиб қилиш.     
  Вазифалар: Нарпай тумани “Муқумий” МФЙда истиқомат қилувчи 3 451 нафар аҳолини, 60-мактаб ва 9-мактабгача таълим ташкилотини ичимлик суви билан таъминлаш, 19 км янги сув тармоқларини ётқизиш, мавжуд сув иншоотига 2 дона 150 м3 лик резервуар (ҳовуз) қуриш, 1 дона трансформатор ўрнатиш, 1 дона хлорлаш ускунаси қуриш.    
8.              Устувор йўналиш: Хотин – қизлар орасида касалликларнинг олдини олиш, жисмоний фаоллик даражасини ошириш. “Репродуктив саломатлик маркази”ни ташкил этиш. Фарғона вилоят Қўқон шаҳар ҳокимлиги 1 400,0
  Мақсад:  Туғиш ёшидаги аёлларни соғломлаштириш, генитал касалликлар белгиларини барвақт аниқлаш ҳамда ўсмир қизларни ва бола туғиш ёшидаги аёлларнинг экстрагенитал касалликларини даволаш. Ҳомиладор аёлларга ва қизларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш.     
  Вазифалар: Қўқон шаҳар туғруқ комплексида “Репродуктив саломатлик маркази”ни ташкил этиш. 2 000 нафар ўсмир қизлар учун бепул маслаҳат ташкил этиш. Марказни 3D, 4D ва УЗИ аппарати жами 2 дона аппарат билан жиҳозлаш. 2 000 нафар ўсмир қизни ва 500 нафар ҳомиладор аёлни кўрикдан ўтказиш. Қўқон шаҳардаги 2 та 8-сон ва 3-сонли оилавий поликлиникани аҳолига хизмат кўрсатиши учун қулайлик яратиш мақсадида замонавий 1 тадан УЗИ аппарати билан жиҳозлаш. Қизларни соғлом ҳаёт кечиришларини йўлга қўйиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш бўйича 1 та видео ролик тайёрлаш. ОАВларда ёритиш. Қўқон шаҳар туғруқ комплексида янги туғилган чақалоқлар ўртасида ўлим сонини камайтириш мақсадида 2 дона СИПАП аппаратини олиш.    
9.              Устувор йўналиш: Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, узоқ қишлоқ ҳудудларида ишсизликни камайтириш.  Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2 000 
  Мақсад:  Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этилган 14 та Маҳаллий ривожланиш марказларда (МРМ) фаолият юритаётган тренерлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш. Аҳолини янада кўпроқ қисмини касбий кўникмаларга ўргатиш, касбларга қайта тайёрлаш тизимини кучайтириш. Ташкил этилган МРМлар фаолияти мониторингини амалга ошириш.    
  Вазифалар: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этилган 14 та МРМлар фаолияти мониторингини амалга ошириш. Мониторинг жараёнида ўқитилганлар сони ва уларни ўқишдан кейинги жараёнда бандлиги таъминланганлик ҳолатини таҳлил қилиш. Таҳлиллар асосида маълумотнома тайёрлаш. Маҳаллий ривожланиш марказларда фаолият юритаётган 138 нафар устоз ва 70 нафар тренер гуруҳлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш. Ўқув жараёнларини олиб бориш мақсадида тузилган ўқув модулларини талаб даражаси ҳолатини ўрганиш. МРМларни касбга тайёрлаш, қайта касбга ўқитишда моддий - техника базасини тўлиқ эканлик ҳолатини ўрганиш ва шароит яратиш.    
  10 000 нафар аҳолини талабгор касбларга ўқитиш ҳамда қайта касбга тайёрлаш.    
10.          Устувор йўналиш: Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятини ривожлантириш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш. Адлия вазирлиги 500, 0
  Мақсад: Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва давлат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантириш, соҳадаги камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Ижтимоий шериклик соҳасини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларидаги мавжуд бўшлиқларни тўлдириш ва уларни тизимли равишда амалиётга татбиқ этиш бўйича экспертларнинг фикр-мулоҳозалари ва таклифларини муҳокама қилиш.    
  Вазифалар: Республиканинг барча ҳудудларида ижтимоий шериклик соҳасини ривожлантириш, соҳага оид қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларни тўлдириш, ННТлар ва давлат органлари ўртасида мулоқотлар ўрнатиш борасида семинар тренинглар ташкил этиш. Семинарлар давомида 200 та нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини танлаб олиш, улар иштирокида амалий ўқув-семинар ўтказиш, эркин “мулоқот майдончаси”ни ташкил қилиш. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид бўлган қонунчилик ҳужжатларининг талаблари бўйича уларнинг малакасини ошириш, ташкилотлар раҳбар ва ходимларининг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган интерактив шаклдаги тренинглар ташкил этиш. Соҳадаги тизимли муаммо ва камчиликларни муҳокама қилиш, ўтказилган тадбирлар натижаси бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш. Нодавлат нотижорат ташкилолари фаолиятида фойдаланиши учун қонунчилик ҳужжатларига асосланган тарқатма материаллар чоп этиш.    
Жами 10 та давлат ижтимоий буюртмаси     18 000,0

 

Ижтимоий аҳамиятга молик бўлган лойиҳани амалга оширишда давлат ижтимоий буюртмасининг шартлари:

  • ижрочи-ташкилот белгиланган тартибда ННТ сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши зарур;
  • давлат ижтимоий буюртмасини бажариш доирасида амалга оширадиган фаолиятнинг ижрочи-ташкилотнинг уставидаги вазифаларга мувофиқлик келиши;
  • ижрочи-ташкилотда лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган кадрлар ва техник имкониятнинг мавжудлиги;
  • ижрочи-ташкилотда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар ва дастурларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги тажрибанинг мавжудлиги;
  • лойиҳани амалга ошириш ҳақидаги шартномани сифатли ва ўз вақтида бажариш, уни амалга ошириш вақтида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, амалдаги қонун ҳужжаталарига тўлиқ риоя этиш.

Давлат ижтимоий буюртмаси берилиши учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши зарур:

  • Ариза тақдим этаётган ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг раҳбари имзоси ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
  • www.fоndngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаси учун ариза;
  • Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
  • Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
  • Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда  лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.

Ҳужжатлар 2023 йил 15 майдан 15 июнгача қабул қилинади. Тақдим этилган муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва натижалари эълон қилинади.

Ҳужжатлар “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди” номига “Ўзбекистон почтаси” орқали муҳрланган конвертда (А4 формат) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри Бунёдкор кўчаси, 1-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондинин www.fоndngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин. Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.

 

Chat