“Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–91-сон, 12.06.2023 й.) қабул қилинди
Фармонга кўра, 2025 йил 1 январгача “Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталоги” ва “Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар реестри”га киритилган ҳунармандлар учун:
2023 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида касаначилик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга ажратилаётган маблағларнинг камида 70 фоизи ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.
Касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси этиб қайта номланди ва 2023 йил 15 июндан ҳунармандчиликни молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун ажратиладиган субсидиялар рўйхати (қуйида келтирилган) тасдиқланди.
2023 йил 1 июлдан:
2024 йил 1 мартгача “Янги Ўзбекистон” боғига туташ ҳудудда 0,3 гектар ер участкасида намойиш зали, “Уста-шогирд” мактаби ва устахонани ўз ичига олган Ҳунармандлар маскани барпо этилади ва ҳар бир ҳунармандга 100 квадрат метргача жойлар ижарага берилади.