“Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (267-сон, 29.06.2023 й.) қабул қилинди.
Қарор билан 2023-2027 йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш концепцияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.
Концепцияда белгиланган тадбирлар қуйидаги 5 босқичда амалга оширилади:
- 1-босқич (3–7 ёш);
- 2-босқич (7–10 ёш);
- 3-босқич (11–17 ёш);
- 4-босқич (18–21 ёш);
- 5-босқич (22–30 ёш).
Қарорга кўра, жумладан, қуйидагилар амалга оширилади:
- маҳаллалардаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалардаги ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Эзгу амал” саховат карвонлари ташкил этилади;
- “Амир Темур издошлари”, “Жалолиддин Мангуберди ворислари” ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади;
- Ёшлар ўртасида 4 босқичда (маҳалла – туман – вилоят – республика) “Шунқорлар” ҳамда “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади.