Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида махсус ўқув ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилади

  • 15.08.2023
  • 963 марта ўқилди

Бу бўйича Ҳукумат қарори (374-сон, 14.08.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан республиканинг барча 16 та Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида махсус ўқув ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилади.

Мақсад кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган болаларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда касб эгаллашига кўмаклашиш, ижтимоий ҳаётга тайёрлаб боришдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, ўқув ишлаб чиқариш корхонаси бунга қадар Андижон вилоятининг 16-сонли “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатида тажриба-синов тариқасида ташкил этилган.

Chat