Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Диний бағрикенглик” кўкрак нишони таъсис этилди

  • 26.09.2023
  • 429 марта ўқилди

Ҳукумат қарори (495-сон, 25.09.2023 й.) билан “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Кўкрак нишони билан атоқли давлат ва жамоат арбоблари, диний-ижтимоий соҳадаги раҳбарлар ва етук уламолар, давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ходимлари, халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналарнинг вакиллари, хорижий арбоблар ва олимлар тақдирланади.

Шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам кўкрак нишон билан тақдирланиши мумкин.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларга номзод ҳақида қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

  • номзод ҳақида маълумотнома;
  • номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (фуқаролик паспорти ёки ID-карта);
  • номзоднинг сўнгги 3 йил давомида диний-маърифий соҳанинг самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатларини таъминлаш, динлараро ва конфессиялараро тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома.

Кўкрак нишони ҳар йили 16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни арафасида тантанали тарзда топширилади.

Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (1 млн 320 минг сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

Chat