Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратиладиган ер участкаларининг энг кўп ўлчами оширилди

  • 10.11.2023
  • 454 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратиладиган ер участкаларининг ўлчамини оширишга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–876-сон, 09.11.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

Ер кодекси ҳамда “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва кўшимчага кўра, деҳқон хўжалигини юритиш учун чорва озуқаси экинларини етиштириш мақсадида Президент қарори билан белгиланган айрим ҳудудларда 0,06 гектардан 5 гектаргача бўлган ўлчамда ер участкалари берилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Chat