Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Фармацевтика фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун Президент томонидан имзоланди

  • 22.11.2023
  • 978 марта ўқилди

Қонун билан фармакологик воситанинг ёки дорининг клиник тадқиқотида соғлом шахслар ихтиёрий равишда иштирок этиши мумкинлигига оид қўшимчалар киритилди.

Клиник тадқиқот раҳбари клиник тадқиқотда қатнашадиган шахсга тадқиқот усулининг аҳамияти, мазкур тадқиқотнинг моҳияти ва эҳтимол тутилган хавфи ҳақида батафсил тушунтириш бериши шарт. 

Шахс тадқиқотнинг исталган босқичида унда иштирок этишни рад қилишга ҳақли.

Тадқиқотда вояга етмаган ёхуд муомалага лаёқатсиз шахс иштирок этганда, тадқиқотлар бошланишидан олдин унинг ота-онасидан ёки бошқа қонуний вакилларидан ёзма равишда розилик олиниши керак. 

Вояга етмаган шахс иштирокидаги клиник тадқиқотдан олдин вояга етган шахсда клиник тадқиқот ўтказилган бўлиши керак.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Chat