Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий маърузачи институти таъсис этилди

  • 25.12.2023
  • 996 марта ўқилди

Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат тамойилларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–210-сон, 21.12.2023 й.) қабул қилинди

Фармон билан Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия этиб қайта ташкил қилинди. 

Миллий комиссия:

  • ички ишлар вазири – Миллий комиссия раисининг ўринбосари раҳбарлик қиладиган Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссиядан;
  • камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири – Миллий комиссия раисининг ўринбосари раҳбарлик қиладиган Муносиб меҳнат масалалари бўйича кичик комиссиядан иборат бўлади.

Фармон билан Миллий комиссиянинг асосий вазифалари белгиланди. 

Миллий комиссия, жумладан, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг одам савдосига қарши курашиш, ундан жабрланган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, муносиб меҳнат тамойилларини, халқаро меҳнат стандартларини кенг жорий этиш, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари зиммасига Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича ҳудудий комиссияларга раҳбарлик қилиш вазифаси юкланди. 

Фармонга кўра, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича миллий маърузачи институти негизида Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий маърузачи институти таъсис этилди. 

Chat