Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Адлия вазирлигида Очиқ эшиклар куни ўтказилади

  • 04.01.2024
  • 1051 марта ўқилди

2024 йил 5 январь куни Адлия вазирлиги биносида, 6 январь куни Самарқанд ҳамда Наманган шаҳарлари, шунингдек, Чилонзор туман давлат хизматлари марказларида Очиқ эшиклар куни бўлиб ўтади.

Адлия вазирлиги биносида ташкил этиладиган тадбирда адлия тизимидаги фаолиятга оид турли бурчаклар ташкил қилинади. Унда сиз адлия органлари ва муассасаларга оид қизиқарли маълумотларга эга бўласиз.

Шунингдек, ташриф буюрувчи меҳмонлар адлия тарихи, кутубхона, музей, медиа марказ фаолияти билан танишади.

Барчангизни Адлия вазирлиги ва тизим фаолияти билан яна бир бор яқинроқ танишувга – Очиқ эшиклар кунига таклиф этамиз!

Манзил: Сайилгоҳ кўчаси 5, Адлия вазирлиги биноси.

Қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг: 

Chat