Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Мадад” - муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти қўйидаги туман (шаҳар) ҳуқуқий маслахат бюроларининг Бош мутахассиси вакант лавозимларига танлов эълон қилади.

  • 22.02.2024
  • 2348 марта ўқилди

Номзодларга нисбатан қўйиладиган талаблар:

  • олий юридик маълумотга эга бўлган ёки Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги юридик кадрларни ҳалқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган наъмунадаги дипломни олган бўлиши;
  • ихтисослиги бўйича икки йиллик иш стажига эга бўлиши;
  • ахборот-коммуникация ва мурожаатлар билан ишлаш соҳасида етарли билим ва кўникмага эга бўлиш.

Асосий вазифалар:

  • юклатилган вазифаларни бажара олиши, фуқароларнинг ҳуқуқий масалалар бўйича мурожаатлари юзасидан малакали юридик маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериш билан бирга уларга тегишли ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тузиб бериш тажрибасига эга бўлиши;
  • танлов муддати: 2024 йил 1 майга қадар. 

Ҳуқуқий маслаҳат бюроларида беш кунлик иш ҳафтаси ўрнатилган бўлиб, 5 миллион сўм ойлик маош белгиланган.

Бюролардаги мавжуд бўш иш ўринлари билан танишиш учун ушбу ҳавола орқали рўйхатни юклаб олинг!!!

Алоқа учун телефон рақамлари:  71 256-52-53, @Poziljonov_13 телеграм манзилига ўз маълумотномангизни юборишингиз мумкин. (Юборилаётган маълумотномада номзоднинг доимий яшаш манзили, қайси ҳудуддаги бюрога ҳужжат топшираётгани  ва телефон рақами кўрсатилган бўлиши керак)

Chat