“Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-8-сон, 09.01.2024 й.) қабул қилинди
Фармонга кўра, 2024 йил 1 мартдан лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг 22 тури бекор қилинади.
Шунингдек, 2024 йил 1 мартдан:
Туроператорлар учун фавқулодда ҳолатлар юзага келганда хавфни мажбурий суғурта қилиш тартибини жорий қилиш орқали “чиқиш туризми” йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун 15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш бекор қилинади.
2024 йил 1 мартдан 2025 йил 1 январгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида рентген ускунасидан фойдаланиш ва ветеринария лаборатория-диагностика ишларини амалга ошириш фаолиятларини бошлаш учун уч ойгача ўтиш ва мослашиш даврини белгилайдиган “Бизнесга лицензиясиз кириш” махсус режими жорий этилади.