Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ёшлар ишлари агентлиги Ҳукумат бўйсунувига ўтказилди

  • 22.01.2024
  • 1079 марта ўқилди

Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–18-сон, 20.01.2024 й.) қабул қилинди

Фармон билан Ёшлар ишлари агентлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидан Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги негизида Спорт вазирлиги ташкил этилди.

Спорт вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги тегишлилиги бўйича Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Шунингдек:

  • тегишинча Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Спорт вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги бюджет ташкилотлари ҳузурида, Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ҳузурида маблағларни шакллантириш ва улардан фойдаланишнинг амалдаги тартибини тўлиқ сақлаб қолган ҳолда юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари жамғарма сифатида фаолият юритади;
  • спорт соҳасига ҳамда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир қиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари, шунингдек, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан барпо этиладиган ёшларга оид инфратузилмалар, спорт объектлари ва иншоотларининг лойиҳа ҳужжатлари тегишлича Спорт вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги билан мажбурий равишда келишилади.
Chat