Қарорга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан:
- тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий ОТМлар ва марказларда ўқитилади;
- тиббиёт ОТМларининг битирувчи курс талабаларида оилавий шифокор учун талаб этиладиган клиник кўникмаларни шакллантириш мақсадида кўп тармоқли тиббиёт ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган интернатура ташкил этилади;
- Тошкент тиббиёт академиясининг таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилади;
- тиббиёт йўналишидаги ОТМ талабаларининг билимлари икки босқичли баҳолаш тизими асосида баҳоланади.
Қуйидаги магистрлик йўналишлари жорий этилади ҳамда ҳар йили камида 150 нафар мутахассисларни давлат буюртмаси асосида тайёрлаш чоралари кўрилади:
- “Жамоат саломатлигини ташкил этиш ва бошқариш” (Public Health and Healthcare Management);
- “Жамоат саломатлиги: эпидемиология ва маълумотлар таҳлили” (Public Health: Epidemiology and data science/data analytics);
- “Жамоат саломатлиги: овқатланиш” (Public Health: Nutrition);
- “Профилактик тиббиёт” (Preventive Medicine);
- “Жисмоний фаоллик ва реабилитация” (Physical Activity and Rehabilitation).