Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари тармоғи кенгайтирилади

  • 01.02.2024
  • 896 марта ўқилди

Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ва ушбу жараёнга тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш имкониятларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-49-сон, 31.01.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан:

  • нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан бозор фоиз ставкаларида миллий валютада ажратиладиган, қиймати 20 миллиард сўмгача бўлган кредитлар бўйича, фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этилади;
  • нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун биноларни янгидан қурган ёки ўзининг бино ва иншоотларида умумий ўрта таълим фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ушбу таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;
  • 2030 йил 1 январгача юридик шахсларга ўз маблағлари ҳисобидан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари биноларини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг фойда солиғини ҳисоблашда 2 йил давомида тенг улушларда чегириб ташлаш ҳуқуқи берилади.

Шунингдек янги нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш ва бинолар қуриш учун жойлардаги ҳокимликлар томонидан ҳар йили:

  • 1 мартгача мақбул ер участкалари аниқланади;
  • 1 апрелгача республика бўйича умумий майдони 50 гектар ер участкасидан кам бўлмаган манзилли рўйхат тасдиқлаш учун Ҳукуматга киритилади;
  • 1 майгача тасдиқланган манзилли рўйхатга асосан ер участкалари “E-auksion” савдоларига мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида чиқарилади.

Бунда, аукцион савдоларида 3 ойдан ортиқ муддат сотилмай турган ер участкалари савдодан ечилмасдан бошланғич нархини қадамма-қадам 50 фоизгача пасайтириш механизмини қўллаган ҳолда, такрорий аукцион савдоларига чиқарилади.
 

Chat