Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Кимлар педагогик фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас?

  • 02.02.2024
  • 1063 марта ўқилди

 Қонунга кўра, қуйидаги шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди:

  • қонуний кучга кирган суд ҳукмига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар;
  • қонунчиликда белгиланган тартибда суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
  • педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари бўлган шахслар;
  • психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар.

Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш ман этилади.

Chat