Ҳукумат қарори (637-сон, 12.10.2021 й.) билан “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Шунга кўра, ёшларнинг алоҳида тоифаларига кредитлар:
бозор ставкасида мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан;
20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;
бошланғич бадали якка тартибдаги хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
бир қарз олувчига 33 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда берилади.
Тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилингандан сўнг банк 3 иш кунида ариза берувчига кредит бериш масаласини кўриб чиқади.
Ариза қаноатлантирилган тақдирда, кредит шартномаси имзоланади.