Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Кадрлар алмашинувини камайтириш қандай самара беради? Ходимларни бошқаришдаги сўнгги тенденциялар

  • 29.02.2024
  • 351 марта ўқилди

27-28 февраль кунлари нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Семинарда ходимларни бошқаришдаги сўнгги тенденциялар ва кадрлар алмашинувини камайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирга ташриф буюрган “Citizens Advice Bureaux” миллий ассоциацияси департаменти директори Д.Маршалл ходимлар барқарорлиги ва кадрлар алмашинувининг муҳим жиҳатлари, бу борада ривожланган давлатларнинг, хусусан, Буюк Британия давлатининг халқаро тажрибасига тўхталди, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, халқаро эксперт кун тартибидаги масалалар юзасидан тақдимот қилди, тадбир иштирокчилар ўртасида қизғин музокаралар бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир 2023 йил ноябрь ойида Лондон шаҳрида Буюк Британиянинг “Citizens Advice Bureaux” миллий ассоциацияси билан “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида имзоланган меморандумга асосан ташкил этилди.

Chat