Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

1 мартдан нималар ўзгаради?

  • 01.03.2024
  • 594 марта ўқилди

Айрим ҳудудларга “экомаҳалла”, “экоқишлоқ” ва “экоовул” мақоми берилади.

Чет элдан туриб айрим нотариал битимларни расмийлаштириш тартиби йўлга қўйилади.

Айрим шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш учун мослашувчан иш тартиби жорий этилади.

Васийликдаги шахснинг мол-мулки билан боғлиқ битимлар “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари билан келишилади.

22 турдаги лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар бекор қилинади.

“Бизнесга лицензиясиз кириш” махсус режими жорий этилади.

Айрим турдаги қуёш панелларини четдан олиб кириш тақиқланади.

Ногиронлар учун Uzbekistan.travel порталидан фойдаланиш имконияти яратилади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қайта ижарага бериш мумкин бўлади.

Chat