Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ҳудудларда “IT-шаҳарча”лар ташкил этилади

  • 16.05.2024
  • 388 марта ўқилди

Ҳудудларда ёшларга рақамли технологиялар ва хорижий тилларни ўрганиш учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган “IТ-шаҳарча”лар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-178-сон, 15.05.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, ҳудудларда ёшларни рақамли технологиялар ва хорижий тилларга ўқитишга йўналтирилган “IT-шаҳарча”лар ташкил этилади.

Қуйидагилар “IT-шаҳарча”ларнинг асосий фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

  • ёшларни рақамли технологиялар соҳасига йўналтириш, уларнинг мазкур соҳада билим эгаллаш бўйича интилишларини рағбатлантириш;
  • семинарлар, менторлик дастурлари ва онлайн таълим ресурслари орқали ёшларда уларнинг меҳнат бозорида муваффақиятга эришишига ёрдам берувчи рақамли технологиялар соҳасидаги кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш;
  • дастурлаш ва рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш йўналишларида таълим бериш, хорижий тиллар, шу жумладан инглиз тилига ўқитиш орқали ёшларнинг билим ва салоҳиятини ошириш;
  • ёш авлодни замонавий касбларга ўқитиш, шунингдек, уларда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмаларини ошириш.
Chat