Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Маҳалла ҳуқуқшуноси” лойиҳаси амалга оширилади

  • 25.05.2024
  • 499 марта ўқилди

 Фармонга кўра, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, қонунчилик ҳужжатларини ижрочиларга етказиш ҳамда уларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида “Маҳалла ҳуқуқшуноси” лойиҳаси амалга оширилиб, лойиҳа доирасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раисларининг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини узлуксиз ошириб боришга қаратилган қисқа муддатли бепул ўқув курслари ташкил этилади;

мактабларда 2024/2025 ўқув йилидан:

  • Адлия вазирлигининг махсус электрон платформаси орқали ҳуқуқ фани ўқитувчиларининг касбий билим ва кўникмаларини узлуксиз ошириб бориш ҳамда уларни методик таъминлаш тизими йўлга қўйилади;
  • ўқувчилар ўртасида “Ҳуқуқ билимдони” фан олимпиадаси, ҳуқуқ фани ўқитувчилари ўртасида “Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси” кўрик-танлови ўтказиб борилади;
  • мактаб ўқувчиларининг ҳуқуқий билимларни мустақил ўзлаштиришига қаратилган кўргазмали ўқув қўлланмалари, видеороликлар, компьютер ўйинлари ва мобиль иловалар яратилади.
Chat