Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

ОТМларга ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизими такомиллаштирилади

  • 27.05.2024
  • 430 марта ўқилди

Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-81-сон, 24.05.2024 й.) қабул қилинди 

Фармонга кўра, 2024/2025 ўқув йили қабулидан:

  • давлат буюртмаси параметрларини давлат ОТМлари кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилиниб, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кундузги таълим шаклида тасдиқлаш тартиби жорий этилади;
  • давлат буюртмаси бўйича квоталар тақсимотида муҳандислик, тиббиёт, аниқ ва табиий фанлар билим соҳаларига устуворлик берилади;
  • давлат ОТМлари учун ўрнатилган тартиб ва шартлар бўйича талабалар қабулини амалга оширувчи ОТМларига давлат буюртмасининг тақсимотида иштирок этишга рухсат этилади;
  • давлат гранти квоталарининг ОТМлар кесимида тақсимоти тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг танлови ва тўплаган балларига кўра амалга оширилади.

2024/2025 ўқув йилидан ҳар бир таълим йўналиши бўйича ОТМнинг умумий қабул параметрига нисбатан давлат гранти квотасининг улуши таълим соҳалари (бакалавриат таълим йўналишлари) кесимида Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

2025 йилдан давлат буюртмаси параметрлари олий маълумотли кадрларга бўлган талаб прогнозига мувофиқ равишда 4 йиллик давр учун тасдиқланади.

Chat