Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Таълим грантида таҳсил олган талабаларнинг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади

  • 27.05.2024
  • 431 марта ўқилди

Фармонга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан ОТМлари талабаларига давлат гранти ижтимоий-рағбатлантирувчи грант ва таълим гранти шаклида ажратилади.

2024/2025 ўқув йилидан бакалавриат ва магистратурага қабул қилинган талабаларга таълим гранти бир ўқув йили учун ажратилади.

Бунда:

  • таълим гранти биринчи курсда ОТМларга ажратилган давлат буюртмаси квотасига мувофиқ кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган талабаларга ажратилади;
  • таълим гранти иккинчи ва ундан кейинги курсларда юқори академик рейтинг кўрсаткичларига эришган ва ижтимоий фаол талабалар орасида ОТМлар томонидан табақалаштирилган тартибда қайта тақсимланади;
  • таълим гранти табақалаштирилган тартибда молиялаштирилади ва стипендия фақат тўлиқ таълим грантини ютган талабаларга тўланади;
  • ижтимоий-рағбатлантирувчи грант соҳиби бўлган талабаларга давлат гранти уларнинг ўқиш даври учун тўлиқ ҳажмда тақдим этилади;
  • таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тамомлаганларидан сўнг камида 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.
Chat