Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ҳукумат Қарори (354-сон, 25.06.2024 й.) билан “Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнингвояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизмат кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди

  • 26.06.2024
  • 458 марта ўқилди

Унга кўра, Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар, бошқа жисмоний ҳамда юридик шахслар томонидан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати тўғрисида қуйидаги шаклларда мурожаат қилинади:

  • “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимга;
  • ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг “102” телефон рақамларига ёки бевосита профилактика инспекторларига;
  • “112” ягона диспетчерлик хизмати ҳамда 1146 қисқа рақамли “ишонч телефони”га.

Мурожаат бўйича 24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилади:

  • хотин-қизлар фаоли ва маҳалладаги профилактика инспектори томонидан тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказилади;
  • ижтимоий ходим хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ҳолатини дастлабки тарзда баҳолаш чораларини кўради;
  • профилактика инспектори хотин-қизларга ҳимоя ордери расмийлаштирилади ҳамда заруратга кўра бирламчи кўмак хоналарига жойлаштириш учун тегишли далолатномани расмийлаштиришга доир чораларни кўради;
  • ижтимоий ходим ва профилактика инспектори томонидан хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари уларнинг розилиги асосида бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилади.

Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизматлар “Инсон” марказлари, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказлари томонидан кўрсатилади.

Chat