Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Ҳар бир фуқаро учун – бир дарахт” кўрик-танлови ташкил этилади

  • 27.06.2024
  • 320 марта ўқилди

Иқлим ўзгаришига нисбатан барқарор агроэкотизимни яратиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавфларга мослашувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-233-сон, 24.06.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш доирасида соҳанинг иқлим ўзгаришига мослашиши ва унинг иқлимга салбий таъсирини юмшатиш, қурғоқчилик ва ерлар деградациясига қарши курашиш, яйловлар биохилмахиллигини сақлаш (қайта тиклаш), янги инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда соҳага кенг жорий қилиш бўйича амалга ошириладиган тадбирларга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъул этиб белгиланди.

Қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш ва соҳанинг иқлимга салбий таъсирини юмшатиш бўйича миллий дастур (Миллий дастур) тасдиқланди.

Иқлим ўзгаришига боғлиқ бўлган ҳудудларда амалга оширилаётган чора-тадбирларни самарали ташкил этиш Миллий дастурнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш ҳамда ҳимоя ўрмонлари (иҳота) барпо этиш доирасида:

  • чўл, тоғли ва тоғ олди ҳудудларда чўлланиш ва қум кўчиши, тупроқнинг сув ва шамол эрозиясининг олдини олиш ҳамда экологик муҳитни яхшилаш мақсадида ҳимоя ўрмонлари (иҳота) барпо этилади;
  • дала четлари, яйловлар ва очиқ ер майдонларини маданий экинлар, буталар, галофитлар ва чўл ўсимликлари билан қоплашнинг фойдали томонлари тўғрисида ташаббускорларга кўргазмали семинарлар ташкил қилинади.

2024 йил якунигача қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгаришларини мониторинг қилиш, ҳисоботини юритиш ва тасдиқлаш глобал тизими доирасида миллий платформа жорий қилинади.

“Ҳар бир фуқаро учун – бир дарахт” тамойили асосида кўрик-танлов ташкил этилади ва уни республикада оммалаштириш чоралари кўрилади.

Chat