Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ташкил этилган

  • 01.07.2024
  • 262 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 650-сонли "Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинган.

Қонунчиликка кўра, маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ҳар бир маҳаллада ташкил этилиши белгиланган.

Мазкур марказларда битта ижтимоий лойиҳа доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида бандлиги таъминланадиган ҳар бир нафар ишсиз хотин-қиз учун тадбиркорларга 3 миллион сўмгача давлат гранти ажратилади.

Chat