“Қўқон” эркин иқтисодий зонасининг ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-250-сон, 10.07.2024 й.) қабул қилинди
Қарорга кўра, Фарғона вилоятида импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш мақсадида, Қувасой шаҳри ҳокимлиги захирасидаги жами 210,4 гектар ер участкалари ҳисобига “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси (“Қўқон” ЭИЗ) ҳудуди кенгайтирилади.
“Қўқон” ЭИЗнинг кенгайтирилаётган ҳудудининг бош режаси ишлаб чиқилади ва тасдиқланади, бунда:
2026 йил охиригача “Қўқон” ЭИЗнинг кенгайтирилаётган ҳудудида камида 1 млрд АҚШ доллари миқдорида инвестициялар ўзлаштирилиши, 11,7 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши, йилига 965 млн АҚШ доллари миқдорида қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш, шундан 313,6 млн долларини экспортга йўналтириш бўйича қувватлар ишга туширилиши таъминланади.