Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назорат кучайтирилади

  • 12.07.2024
  • 345 марта ўқилди

“Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-100-сон, 10.07.2024 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, қуйидагилар амалга оширилади:

  • Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджети ижроси ташқи аудитдан ўтказилади ва натижаси бўйича тегишли хулосалар тайёрланади;
  • 2025 йилдан устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган йирик ташкилотлар фаолиятини аудитдан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади;
  • стратегик ва ахборот технологиялари аудити турлари жорий этилади;

Ҳукумат томонидан Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджети ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни Ҳисоб палатасига ташқи аудит ўтказиш ва баҳолаш учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 5 мартигача юбориш тартиби белгиланди.

2024 йилдан Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларига эришиш дастурларининг ижроси ҳар йили Ҳисоб палатаси томонидан баҳолашдан ўтказилади ҳамда натижалари юзасидан Президентга ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳисобот киритилади.

Chat