Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти танлов эълон қилади

  • 13.08.2024
  • 721 марта ўқилди

“Мадад” - муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ННТлар фаолиятини ривожлантириш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ижтимоий шериклик асосида ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан танлов эълон қилинади.

Танловда нодавлат нотижорат ташкилотлари аризалари иловада кўрсатилган шаклда қабул қилинади.

Лойиҳа учун 4 та йўналиш бўйича грант маблағлари ажратилган бўлиб, танловда ғолиб деб топилган ҳар бир ташкилотга ажратиладиган маблағ миқдори - 60 миллион сўмни ташкил қилади.

Танлов қўйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:

  1. Ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдам кўрсатиш соҳасида
  2. Демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида
  3. Аҳолининг соғлиғини сақлаш соҳасида
  4. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экология соҳасида

Ҳужжатлар 2024 йил 25 июлдан 15 августгача қабул қилинади.

Аризаларни қўйидаги почта манзили орқали юборишингиз сўралади: info@madadnnt.uz

Маълумот учун телефон: 71-256-5253

Chat