Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳаси

  • 03.11.2021
  • 3548 марта ўқилди

Адлия вазирлиги томонидан “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди. 

Бепул юридик ёрдам – ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш, ҳуқуқий хусусиятдаги ҳужжатлар тузиш, судлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган Қонунда белгиланган тартиб-таомиллар ва шартлар асосида бепул кўрсатиладиган ҳуқуқий соҳада амалга ошириладиган ёрдам мажмуи; 

Бепул юридик ёрдам 2 турга бўлинади:

Биринчиси, бирламчи бепул юридик ёрдам, яъни ҳуқуқий масалалар юзасидан оғзаки, ёзма ва электрон шаклда маслаҳат, тушунтириш ва ахборот бериш орқали бепул кўрсатиладиган юридик ёрдам. 

Жисмоний шахсларга бирламчи бепул юридик ёрдам юридик клиникалар ва бепул юридик ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан кўрсатилади. 


Иккинчиси, иккиламчи бепул юридик ёрдам, яъни жисмоний шахсларга фуқаролик, маъмурий, маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноят ишлари бўйича адвокат иштирокини давлат ҳисобидан таъминлашга қаратилган бепул юридик ёрдам. 

Иккиламчи бепул юридик ёрдам фақат махсус Реестрга киритилган адвокатлар томонидан кўрсатилади.

Chat