Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

"Мадад" ННТ томонидан "ННТлар ва давлат органлари ўртасида ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш мақсадида намунавий лойиҳаларни амалга ошириш ва молиялаштириш" юзасидан танлов натижалари эълон қилинди

  • 27.08.2024
  • 144 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди кўмагида "Мадад" ННТ томонидан "ННТлар ва давлат органлари ўртасида ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш мақсадида намунавий лойиҳаларни амалга ошириш ва молиялаштириш" юзасидан танлов эълон қилинган эди. 

Танлов қўйидаги 4 та йўналишлар бўйича ўтказилди:

  • I.   Ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдам кўрсатиш;
  • II.  Демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  • III. Аҳолининг соғлиғини сақлаш;
  • IV. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экология. 

Танловда жами 27 та нодавлат нотижорат ташкилотлари ўзларининг лойиҳалари билан иштирок этди. 

Танлов натижаларига кўра: 

“Демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” йўналиши бўйича “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти нодавлат нотижорат ташкилотлари ғолиб деб топилди.

“Ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдам кўрсатиш” йўналиши бўйича “Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси” нодавлат нотижорат ташкилоти ғолиб деб топилди.

“Аҳолининг соғлиғини сақлаш” йўналиши бўйича ОИВ/ОИТС касалликлари билан яшовчи шахслар ва уларнинг яқинларини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги “Ишонч ва ҳаёт” нодавлат нотижорат ташкилоти ғолиб деб топилди.

“Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экология” йўналиши бўйича Тошкент шаҳар “EKOMAKTAB” экология-ресурс маркази нодавлат нотижорат ташкилоти ғолиб деб топилди.

Chat