Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Мирзо Улуғбек ҳақида яратилган “Осмон тоқига қўйилган нарвон” фильми тақдимоти бўлиб ўтади

  • 13.09.2024
  • 254 марта ўқилди

“Буюк қомусий олим ва машҳур давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-323-сон, 12.09.2024 й.) қабул қилинди 

Қарорга кўра,  2024 йилда Самарқанд шаҳрида Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги кенг нишонланади.

Шунингдек, “Жаҳон тамаддуни ривожида Мирзо Улуғбек илмий-маърифий меросининг ўрни ва аҳамияти” мавзусида илмий-адабий тадбирлар ўтказилади.

Давлат театрлари ва талабалар театр-студияларида Мирзо Улуғбек ҳаёти ва фаолиятига оид спектакллар саҳналаштирилади.

Самарқанд шаҳрида 2024 йил 10–11 октябрь кунлари “Мирзо Улуғбек: буюк қомусий олим ва машҳур давлат арбоби” мавзусидаги халқаро конференция ўтказилади. 

“Зижи жадиди Кўрагоний” асари ўзбек, рус ва инглиз тилларида, “Тўрт улус тарихи” номли тарихий асарининг ўзбек тилига таржимаси қайта нашр қилинади.

2024 йил октябрь ойида:

  • таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларида Мирзо Улуғбек асарлари нашрининг тақдимотлари ўтказилади;
  • Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида Мирзо Улуғбек даврига оид асарлар қўлёзмаларининг кўргазмаси ташкил этилади;
  • Мирзо Улуғбек ҳақида яратилган “Осмон тоқига қўйилган нарвон” номли ҳужжатли фильм тақдимоти уюштирилади.
Chat