Иш ҳақи, энг кам иш ҳақи ва БҲМ оширилади
Бюджет ташкилотларида ишлайдиган тиббиёт ходимлари, шунингдек мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, «Мурувват» интернат уйлари, Болалар уйлари ва «Меҳрибонлик» уйлари, болалар санаторияларида ишлайдиган педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори 15 фоизга оширилади.
Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори, тиббиёт ва педагог ходимлардан ташқари, 10 фоизга оширилади.
Энг кам иш ҳақи миқдори – ойига 1 155 000 сўм, БҲМ – 375 000 сўм этиб белгиланмоқда.
Модулли меҳмонхоналарга субсидиялар
2026 йил 31 декабрга қадар тадбиркорлик субъектлари томонидан модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш (реконструкция қилиш бундан мустасно) харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан бир марталик субсидия ажратилади.
Субсидиялар 2024 йил октябрдан 2026 йил 1 ноябрга қадар бўлган муддатда мувофиқлик сертификатига эга янги ташкил этилган модулли меҳмонхонага берилади. Тўловларни олиш учун меҳмонхонада камида 10 та модуль бўлиши керак.
Туроператорлар ва меҳмонхоналарга ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади
Туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига ҳар ойнинг 25-санасига қадар тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи қайтарилади.
Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган давлат грантлари ва давлат ижтимоий буюртмалари лойиҳалари доирасида тўланадиган қуйидаги солиқ турлари бўйича белгиланган солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади.
Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини соддалаштирилган ва кенгайтирилган баҳолаш тартиби жорий этилмоқда.
Соддалаштирилган тартибда лойиҳа ишлаб чиқилишидан олдин қуйидаги тартибга солиш воситалари баҳоланади ва баҳолаш натижалари юзасидан Адлия вазирлигининг дастлабки хулосаси олинади:
Кенгайтирилган тартибда қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари баҳоланади:
Овчилик гувоҳномасини олиш учун янги қоидалар
Заргарлик соҳасига имтиёзлар
2027 йил 1 октябргача:
Заргарлик соҳаси устидан назорат кучайтирилади
Давлат пробир назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига қуйидагиларга рухсат берилади:
Ногиронлиги бор шахслар учун шароитлар яхшиланади
Реконструкция қилинадиган ва таъмирланадиган объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаларининг техник қисми шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган ногиронлиги бўлган шахслар учун шароит яратиш бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан мажбурий экспертизага юборилади.
Шаҳар йўловчи транспорти хизматлари I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ва уларнинг бир нафар кузатувчисига бепул тақдим этилади.
Ихтисослаштирилган (руҳий, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялар (ТИЭК) томонидан ногиронликни белгилаш бекор қилинади. Бу функция туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКларига ўтказилади.
Давлат харидлари жараёни такомиллаштирилади
Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар улар тузилишидан олдин камида бир иш куни, шунингдек, тендер савдолари натижаларига кўра расмийлаштирилган баённомалар давлат харидлари махсус ахборот порталига жойлаштириш орқали камида икки иш куни давомида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади.
Ягона етказиб берувчилар реестрига бозорда муқобиллари бўлмаган ва техник жиҳатдан мураккаб товарларни етказиб берувчилар монополияга қарши курашиш органининг хулосаси асосида киритилади.
Давлат харидлари электрон тизимига ушбу тизимдан рўйхатдан ўтган юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини улар томонидан ишлаб чиқариладиган (етказиб бериладиган) товарларга (ишларга, хизматларга) мос келадиган давлат буюртмасининг тизимга жойлаштирилганлиги тўғрисида хабардор қилиш функцияси киритилади.
Уй паррандаси гўштини олиб киришга имтиёзлар бекор қилинади
Янги сўйилган, совитилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлари (бутун гўшт, қанот, бел, бўйин, окорочок, голен, сон, қийма ва тери) Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда божхона божи бўйича имтиёз берилган эди.
Ўқув марказлари рейтинги тузилади
Ёшлар ишлари агентлиги ҳар йили хусусий ўқув марказларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимидаги рейтингини тузишни бошлайди ҳамда расмий веб-сайтида эълон қилиб боради.
Аёллар ва болалар учун бирламчи кўмак хоналари ишга туширилади
Барча ҳудудларда шошилинч қабул бўлимида туну-кун ишлайдиган бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади.
Алкоголь маҳсулотлари устидан янги назорат чоралари ўрнатилади
Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўшимча лицензия талаблари жорий этилади.
Яширин ишлаб чиқариш, акциз маркасиз, рақамли маркировкасиз ёки сифатсиз алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланганда ишлаб чиқариш ускуналари давлат фойдасига ўтказилади.
Қалбаки акциз маркали, акциз маркасиз, рақамли идентификация воситаси билан маркировкаланмаган, қалбаки маркировка кодлари билан маркировкаланган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари назорат қилувчи органлар томонидан муомаладан олинади ва ушбу маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқини берувчи лицензия (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат) белгиланган тартибда бекор қилинади.
Қурилиши тугалланган объектлар электрон платформа орқали қабул қилинади
Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилган ҳолда, «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг «Қурилишда давлат назорати» электрон платформаси орқали расмийлаштирилади.
Спорт товарларини божлардан озод этиш муддати якунланади
Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича федерация (ассоциация)лар томонидан белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган спорт ашёлари 2024 йил
1 октябрга қадар божхона божидан озод этилган эди.
Аёллар муаммоларини ўрганиш учун янги модуль
«Xotin-qizlar.uz» платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилади.
«Маҳалла еттилиги» фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилади
Фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш билан «Маҳалла еттилиги» вакиллари ягона сўровнома асосида шуғулланади. У «Рақамли маҳалла» платформасида жойлаштирилади. «Маҳалла еттилиги» фойдаланаётган мавжуд электрон платформалар «Рақамли маҳалла» платформаси билан интеграция қилинади.
Хавфли юклар устидан назорат соҳаси рақамлаштирилади
Транзит қилинаётган хавфли юклар онлайн (GPS) кузатиб борилади.