Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ер муносабатларида тенглик ва шаффофлик таъминланади

  • 11.10.2024
  • 612 марта ўқилди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-973-сон, 09.10.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Қонунга кўра, Ер кодексига ва бошқа қонунларга ижарага олувчи томонидан ижарага олинган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига бўлган ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ер участкасидан фойдаланиш мақсадлари ўзгартирилмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказилиши (қайта ижарага берилиши) мумкинлигини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн-аукционлар жорий этилиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, энг яхши таклифни танлаб олиш йўли билан аниқланадиган йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахсларга ер участкаларини тўғридан-тўғри ижарага беришда ижарага олувчи томонидан Давлат бюджетига маблағлар тўланиши назарда тутилмоқда. 

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Chat