Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Хорижга чиқиш биометрик паспортини почта хизмати орқали етказиб бериш хизмати йўлга қўйилади

  • 05.11.2024
  • 179 марта ўқилди

Қарор (ПҚ-380-сон, 04.11.2024 й.) билан Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Унга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

  • хорижга чиқиш биометрик паспортини берганлик учун ундириладиган давлат божи суммасини қайта тақсимлаш;
  • хорижга чиқиш биометрик паспортини почта хизмати орқали етказиб бериш;
  • вояга етмаган шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилганда унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахсларни болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдирганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантириш.
Chat