Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Темир йўлда йўловчиларга йўл давомида чой, ичимлик суви, шакар бепул берилади

  • 19.12.2024
  • 102 марта ўқилди

“Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган ва бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (851-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди.

Унга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

  • Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган хизматлар рўйхати; 
  • Темир йўл транспорти соҳасида бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхати; 
  • Темир йўл транспорти соҳасида истеъмолчиларга бепул кўрсатиладиган хизматлар рўйхати.

Бунда истеъмолчиларга аравача, она ва бола хонасидан фойдаланиш, кутиш залида Wi-Fi, ногиронлар учун аравачалар, йўл давомида чой, ичимлик суви, шакар бепул тақдим этилади.

Chat