Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Айрим мактаб ходимларининг базавий тариф ставкасига устамалар тўлаш такомиллаштирилади

  • 25.12.2024
  • 165 марта ўқилди

“Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПҚ-226-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, айрим ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

  • спорт мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкасига устамалар тўлаб бориш тартибини такомиллаштириш;
  • спорт майдончалари барпо этиладиган маҳаллаларни аҳоли томонидан овоз бериш йўли билан аниқлаш тартибини белгилаш;
  • спорт майдончаларини барпо этиш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш;
  • ёшлар сиёсати ва спорт соҳасидаги айрим амалдаги фармон ва қарорлардан эскирган ва такрорланувчи нормаларни чиқариб ташлаш ҳамда ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш.
Chat