Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси ривожлантирилади

  • 26.12.2024
  • 55 марта ўқилди

“2025–2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (454-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди 

Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан, бюджет тизимининг бюджетлари ҳисобидан объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича ўтказилган давлат харидларига асосан қурилиш муддати уч ойдан кам бўлган объектларга биринчи ойда объект қийматининг 30 фоизи миқдорида аванс маблағлари ажратилади, кейинги тўловлар белгиланган тартибда молиялаштирилади.

2026 йил 1 январгача синов тариқасида, лойиҳа-смета ҳужжатларининг қиймати БҲМнинг 6 минг бараваридан ортиқ бўлган лойиҳалар (объектлар) бўйича қуйидагилар томонидан экспертизадан ўтказилади:

  • ҳажм, техник ва смета қисми (нарх қисмидан ташқари) – “Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази” ДМ томонидан;
  • товар, иш ва хизматларнинг нарх қисми –“Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУК томонидан;
  • БҲМнинг 6 минг бараваригача бўлган лойиҳалар (объектлар) бўйича шаҳарсозлик ҳужжатлари “Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази” ДМ томонидан.

2025 йил 1 апрелгача қурилиши якунланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш орқали шаффоф тизим жорий этилиши таъминланади.

2025 йил 1 июлгача намунавий ва такрорий қўлланадиган лойиҳа ҳужжатлари бўйича электрон каталогларнинг яратилиши ҳамда “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимига жойлаштирилиши таъминланади.

Chat