“Пахта хомашёсини етиштириш ва сотишда бозор механизмларини қўллашни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-7-сон, 17.01.2025 й.) қабул қилинди
Фармонга кўра, 2025 йил пахта ҳосилидан:
Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси календарь йилининг 1 ноябрь кунида (2025 йил ҳосили учун 1 февралда) пахта толасининг Нью-Йорк биржасидаги фьючерс котировкаларининг охирги 6 ойдаги ўртача котировкасидан келиб чиққан ҳолда келгуси йил ҳосили учун пахта хомашёсининг бошланғич нархини (биринчи нав, иккинчи синф) аниқлаб, Биржанинг расмий веб-сайтида эълон қилади;
Биржада барча шартномалар “Агроплатформа” ахборот тизими билан интеграция қилинган маълумотлар базасида мавжуд бўлган хўжаликлар ва қайта ишловчилар ўртасида тузилади.